Сизни «қора рўйхат»га киритган рақамга қандай қўнғироқ қилиш мумкин?

Сизни «қора рўйхат»га киритган рақамга қандай қўнғироқ қилиш мумкин?
Фото: Schems.ru
Сизни «қора рўйхат»га киритган абонентларга қандай қилиб қўнғироқ қилиш мумкин? Бу ҳақда маълумот берилди.

Энг оддий ечим — мобил алоқа операторининг рақамни аниқлашга қарши пулли хизматидан фойдаланиш. Аммо буни текинга ҳам қилса бўлади.

Кўп смартфонларнинг созламаларида рақам аниқлагични бепул ўчириб қўйиш мумкин.

iPhone: асосий созламаларга кирилиб, «Телефон» бўлимида «Рақамни кўрсатиш» ўчирилади.

Android: кенгайтирилган созламаларни очиб, «Рақамни аниқлаш» сервиси ўчирилади.

Сизни «қора рўйхат»га тиркаган одамга қўнғироқ қилишнинг яна бир воситаси — мессенжерлар. Ҳатто сизнинг рақамингиз блоклаб қўйилган бўлса ҳам, улар орқали хабарингиз етиб бориши мумкин.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.