Тошкентда тиланчилик учун ўзининг 10 ёшли ўғлидан фойдаланган эркак қамалди

Кадр: Telegram
Тошкент шаҳар Сергели туманида тиланчилик учун ўзининг 10 ёшли ўғлидан фойдаланган эркак қамалди. Бу ҳақда ИИББ хабар берди.
Келтирилишича, эркак ўзининг ўн ёшли фарзандини кўчага тиланчилик учун чиқариб, кузатиб турган вақтида ходимлар томонидан ички ишлар бўлимига олиб кетилган.
“Ўғлим тиланчилик қилган. Ҳолат бошқа такрорланмайди”, дейди ота.
Ушбу шахсга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди томонидан ўн сутка маъмурий қамоқ жазоси, БҲМнинг бир баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Тошкент шаҳар Сергели туманида тиланчилик учун ўзининг 10 ёшли ўғлидан фойдаланган эркак қамалди. Бу ҳақда ИИББ хабар берди.
Келтирилишича, эркак ўзининг ўн ёшли фарзандини кўчага тиланчилик учун чиқариб, кузатиб турган вақтида ходимлар томонидан ички ишлар бўлимига олиб кетилган.
“Ўғлим тиланчилик қилган. Ҳолат бошқа такрорланмайди”, дейди ота.
Ушбу шахсга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди томонидан ўн сутка маъмурий қамоқ жазоси, БҲМнинг бир баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













