Тошкент вилоятида вазни 7 килодан зиёд қизалоқ туғилди (видео)

Тошкент вилоятида вазни 7 килодан зиёд қизалоқ туғилди (видео)
Тошкент вилоятида яна 7 килодан зиёд бўлган чақалоқ туғилди, деб хабар бермоқда ССВ ахборот хизмати.

Унга кўра, Янгийўл шаҳар туманлараро перинатал марказида вазни 7 килограмм 3 грамм бўлган қиз бола чақалоқ дунёга келди. Чақалоқнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда. Қизалоқ кесарча кесиш орқали туғдирилган, бу аёлнинг тўртинчи фарзандидир.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, ҳозирда она ва бола шифокорлар назоратида.
Тошкент вилоятида вазни 7 килодан зиёд қизалоқ туғилди (видео)
Фото: ССВ
Бундай ҳолат ўтган йилнинг ноябрь ойида ҳам Нурафшонда кузатилган бўлиб, салкам 7 килолик вазндаги ўғил бола чақалоқ туғилган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.