Сурхондарёда маст эркак қизининг "номуси" учун йигитни ўлдирди

Сурхондарёда маст эркак қизининг "номуси" учун йигитни ўлдирди
Сурхондарё вилоятида маст эркак ёш йигитни пичоқлаб ўлдирди. Ҳодиса маҳалладаги миш-мишлар туфайли содир бўлган, деб хабар беради Millar.

Тергов маълумотларига кўра, ёш йигит қизнинг уйига келган. Бу ҳақдаги гап-сўзлар маҳаллада тез тарқалиб, 48 ёшли отасининг қулоғига етиб борган. У ўзини \"шарманда бўлди\" деб ҳисоблаб, спиртли ичимлик ичган ҳолда йигитнинг уйига йўл олган.

У ерда у йигитни чақириб, унга бақира бошлаган ва охир-оқибат бир неча бор пичоқ билан жароҳат етказган. Жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлган.

Суд жараёнида айбланувчи ўз айбини қисман тан олди ва пушаймонлигини билдирди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) бўйича 12 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.