Ўзбекистонлик ҳамширалар АҚШга ишлаш учун юборилиши мумкин

Ўзбекистонлик ҳамширалар АҚШга ишлаш учун юборилиши мумкин
Миграция агентлиги директори ўринбосари Азим Ҳусанов ва New Future Success Academy халқаро ҳамшираларни тайёрлаш ўқув марказининг Ўзбекистондаги бошқарувчи менежери Фозилбек Хонхўжаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда Америка стандартлари бўйича ҳамшираларни тест синовларига тайёрлаш марказини мамлакат ҳудудида очиш ва имтиҳон марказини ташкил қилиш, (МДҲ ва қўшни давлатларда ягона марказ бўлади) муваффақиятли ўтган номзодларни АҚШда бандлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.

2030 йилгача АҚШда 1 миллиондан ортиқ ҳамшираларга талаб мавжуд. Олий малакали ҳамшираларга йилига 44 мингта қонуний ишчи виза ажратилади.

Учрашув якунида New Future Success Academy компанияси ва Миграция агентлиги ўртасида тиббиёт соҳасида номзодларни тайёрлаш бўйича меморандум имзоланди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.