Тошкентда наркотик канални тарғиб қилган шахс ушланди

Тошкентда наркотик канални тарғиб қилган шахс ушланди
Тошкентда Telegram орқали наркотик ва психотроп моддаларни сотувчи каналга олиб борувчи QR-кодли варақаларни тарқатган эркак ушланди, деб Nova24.uz сайти хабар берди.

Тошкент шаҳар ИИББ маълумотига кўра, воқеа Учтепа туманида содир бўлган. 38 ёшли фуқаро ушбу варақаларни тўрт кун давомида тарқатган ва ҳар бир варақа учун 2000 сўмдан ҳақ олган.

Текширувлар натижасида аниқланишича, QR-код Telegram’да наркотик воситаларни сотишга ихтисослашган каналга олиб борган.

Суд томонидан эркак маъмурий жавобгарликка тортилди ва унга 100 БҲМ (375 000 сўм × 100 = 37,5 миллион сўм) миқдорида жарима тайинланди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.