Самарқандда тарихий тилла тангаларни олиб чиқиш фош этилди

Самарқандда тарихий тилла тангаларни олиб чиқиш фош этилди
Самарқанд халқаро аэропортида Истанбулга парвоз қилиш учун йўловчи сифатида келган шахс 2 дона қадимий тилла тангаларни яширинча олиб чиқишга уринган пайтида божхона ходимлари томонидан тўхтатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Telegram канал орқали хабар берди.

Ўрганишлар натижасида ушбу тангалар 1923 йилда Туркия Республикасида зарб этилган 100 куруш ва 65 курушлик тилла тангалар экани маълум бўлди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, уларнинг умумий қиймати тахминан 15 миллион сўмни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудидан яратилганига 50 йилдан ошган маданий бойликларни, жумладан, нумизматик буюмларни олиб чиқиш тақиқланади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.