Андижонда мактабдаги “арақхўрлик” воқеаси бўйича расмий баёнот берилди

Андижонда мактабдаги “арақхўрлик” воқеаси бўйича расмий баёнот берилди

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳридаги 36-умумтаълим мактабида содир бўлган “спиртли ичимлик истеъмоли” билан боғлиқ ҳолат кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилди.

Маълумотларга кўра, 22 октябрь куни соат 17:00 атрофларида мактабнинг хўжалик ишлари бўйича масъул ходими, ЧЁТ раҳбари, қоровул ва бир ўқитувчи дарслар тугагандан кейин кечки овқат пайтида техник спирт истеъмол қилгани аниқланган.

Шу билан бирга, мактаб директори вазифасини бажарувчи Ф.Р. (аёл киши) иш вақти якунлангач уйига қайтгани ва мазкур ҳолатда иштирок этмагани маълум қилинган.

Ҳозирда воқеа юзасидан тегишли идоралар томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.