Ўзбекистон элчихонаси Москвадаги ЙТҲ оқибатида 2 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлганини тасдиқлади

Ўзбекистон элчихонаси Москвадаги ЙТҲ оқибатида 2 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлганини тасдиқлади
Ўзбекистон элчихонаси Москвадаги ЙТҲ оқибатида 2 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлганини тасдиқлади

Ўзбекистоннинг икки нафар фуқароси Москва вилояти ҳудудида 1 февраль куни рўй берган йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида оламдан ўтган. Бу ҳақда \"РИА Новости\"га асосланиб \"Кун.уз\" хабар қилди.

\"ФВВ маълумотига кўра, ушбу ЙТҲ оқибатида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Элчихона айни вақтда жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар бор ёки йўқлигига аниқлик киритмоқда\", — дейилган элчихона хабарида.

УАЗ ва Toyota Коротигино қишлоғи яқинидаги йўлдаги бурилиш жойида тўқнашиб кетган. УАЗ ёниб кетган, қурбонлар сони жами 9 нафарни ташкил қилган, 3 киши жароҳатланган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.