Андижонда Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотди

Андижонда Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотди

Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати йўл-транспорт ҳодисаси бўйича қисқа маълумот берди. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.

28 декабр куни соат 23:15 да (Тошкент вақти билан) Андижон вилояти Олтинкўл туманининг «Далварзин» МФЙ ҳудудида Lacetti русумли автомобиль бошқарувидаги 1970 йилда туғилган ҳайдовчи рулни эплай олмади ва дарахтга урилди.

Тўқнашув ортидан қисқа туташув юз бериб, автомобильга ўт кетган. Ҳодиса жойига ФВВ ходимлари етиб келиб, ёнғинни бартараф этди, бироқ машина тўлиқ ёниб кетди. Жабрланганлар йўқ.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilfuza Razzoqova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.