Касбий таълим агентлигига икки нафар директор ўринбосари тайинланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги директорининг икки нафар ўринбосари тайинланди. Ушбу лавозимларга Шихназар Шарафаддинов ва Авзалхон Абдуллахонов келган. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.
Қайд этилишича, тайинловлар Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарори билан расмийлаштирилган. Шихназар Шарафаддинов бунгача вазирликнинг касбий таълим департаменти бошлиғи сифатида фаолият юритган.
Аввалроқ Авзалхон Абдуллахонов агентликнинг молия, иқтисодиёт ҳамда моддий-техник базани мустаҳкамлаш масалалари бўйича бошқармасига раҳбарлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, Касбий таълим агентлиги 2025 йил октябрь ойида ташкил этилган. Агентлик директори этиб Азимжон Ҳусанов тайинлангандӣ.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













