Метрода аёлга нисбатан тегажоғлик қилган эркак 5 суткага қамалди

Метрода аёлга нисбатан тегажоғлик қилган эркак 5 суткага қамалди

6 март куни “Пахтакор” ва “Новза” бекатлари оралиғидаги метро йўналишида 27 ёшли наманганлик эркак вагонда аёлга бир неча маротаба тегиб, уни асабийлаштирган.

Суд жараёнида у айбини қисман тан олиб, бу ҳаракатини вагондаги йўловчилар кўплиги билан асослаб, қилаётган ишидан пушаймон эканини маълум қилган.

Чилонзор туман жиноят ишлари суди ушбу шахсни айбдор деб топиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.

Мазкур воқеа метродаги хавфсизлик ва жамоат тартибига эътибор қаратилган ҳолда аҳамиятли сабоқ сифатида баҳоланмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.