Ғузорда солиқ қарзи учун Chevrolet MENLO хатланди

Ғузорда солиқ қарзи учун Chevrolet MENLO хатланди

Ғузор туманида солиқ қарздорлигини ундиришга қаратилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор фермер хўжалигига тегишли автотранспорт воситаси хатланди. Қарздорлик миқдори 84 миллион сўмни ташкил этган.

Бюронинг Ғузор туман бўлими давлат ижрочиси томонидан “O\'lmas Jabbor o\'g\'li\" фермер хўжалигининг солиқ қарздорлигини ундириш юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилди.

Қарздор томонидан белгиланган муддатларда солиқ мажбуриятлари ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли, қонунчиликда белгиланган тартибда мажбурий чоралар қўлланилди.

Жумладан, фермер хўжалигига тегишли бўлган Chevrolet MENLO русумли автотранспорт воситаси хатланиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.

Cолиқ мажбуриятларини ўз вақтида бажармаслик мажбурий ижро чораларини қўллашга олиб келади. Қонун устуворлиги таъминланган шароитда ҳар бир қарздор ўз мажбуриятини бажариши шарт.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.