Тошкентда “права”сиз ва рақамсиз юрган йигитлар қаттиқ жазоланди

Тошкентда “права”сиз ва рақамсиз юрган йигитлар қаттиқ жазоланди

Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган 3 нафар йигитга нисбатан тегишли чоралар кўрилди. Маълумотларга кўра, улар ҳайдовчилик гувоҳномасиз, давлат рақамисиз ҳамда махсус милтилловчи чироқлар ўрнатилган автомобилда ҳаракатланган.

Ҳолат давомида йигитлар қарама-қарши йўналишга чиқиб, йўлда хавфли вазиятлар юзага келтирган. Шундан сўнг ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан улар тўхтатилиб, қоидабузарликлар юзасидан тегишли чоралар кўрилган.

Аниқланишича, ушбу шахслардан икки нафари 5 суткадан маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Яна бирига эса 1 миллион 236 минг сўм миқдорида жарима қўлланилган.

Бундан ташқари, автомобиль эгасига ҳам жазо белгиланди. У транспорт воситасини ҳайдовчилик ҳуқуқига эга бўлмаган шахсга бергани учун 2 миллион 60 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. Мутахассислар йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик жиддий оқибатларга олиб келишини яна бир бор эслатмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.