Педагоглар учун ипотека субсидияси 20 апрелдан бошланади

Педагоглар учун ипотека субсидияси 20 апрелдан бошланади

Педагоглар учун ипотека субсидияси 20 апрелдан бошланади

Олий малака тоифасига эга бўлган, яъни бош ўқитувчи лавозимида фаолият юритаётган педагоглар учун ипотека кредити бўйича давлат субсидияларига аризалар қабул қилиш 20 апрелдан бошланади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.

Расмий маълумотга кўра, аризалар қабул қилиш жараёни жорий йил 20 апрель куни соат 14:00 дан старт олади. Дастур доирасида ўқитувчиларга ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг 25 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади.

Субсидия олиш учун аризачи бир қатор белгиланган ижтимоий талабларга жавоб бериши керак. Жумладан, унинг кредит тарихи камида бир тижорат банкининг ички талабларига мос бўлиши шарт.

Шунингдек, аризачи ёки унинг турмуш ўртоғи номида республика бўйича икки ва ундан ортиқ кўчмас мулк мавжуд бўлмаслиги лозим. Дастур доирасида камида 15 йиллик педагогик тажрибага эга бўлиш ҳамда олий малака тоифаси ёки бош ўқитувчи лавозимида ишлаш асосий талаблардан ҳисобланади.

Аризаларни топшириш учун фуқаролар Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари, шунингдек my.gov.uz портали ёки MyGov мобил иловасидан фойдаланишлари мумкин.

Ушбу субсидия орқали фуқаролар 15 та банкдан ипотека кредитини расмийлаштириш имконига эга бўлади. Тегишли банклар рўйхати расман эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур тартиб ВМҚ–69-сон қарор асосида, олий тоифали педагогларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий этилган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.