Наманганда 93 ёшли момога илк бор туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома топширилди

Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи 93 ёшли Кўпайсин момо Сотиволдиевага илк бор туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома топширилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.
Онахоннинг шахсий ҳужжатларини тиклаш мақсадида Чуст тумани адлия бўлими судга мурожаат қилган. Ўрганишлар давомида Кўпайсин момонинг 1933 йил 2 март куни туғилгани расман тасдиқланди.
Суд қароридан сўнг онахонга туғилганлик гувоҳномаси расмий тартибда топширилди. Ушбу ҳужжат унинг ижтимоий ва ҳуқуқий масалаларини ҳал қилишда муҳим аҳамият касб этади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













