Қўқонда вояга етмаган ҳайдовчи уч қизни уриб юборди

Қўқон шаҳрида вояга етмаган ҳайдовчи иштирокида фожиали йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса 20 май куни соат 16:00 ларда А. Темур кўчасида юз берган.
Маълумотларга кўра, З.А. бошқарувидаги “Малибу 2” пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 2016 йилда туғилган уч нафар қизни уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида вояга етмаган М.К. олган тан жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан З.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













