Зарафшонда қувончли воқеа: бир кунда 4 нафар аёл эгизак фарзандли бўлди

Зарафшон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлимида кам учрайдиган қувончли воқеа қайд этилди. Шифокорлар ва тиббиёт ходимларининг юқори малакаси ҳамда профессионал ёндашуви туфайли бир куннинг ўзида тўрт нафар она эгизак фарзандларни соғ-омон дунёга келтирди.
Туғруқ жараёнлари тажрибали акушер-гинекологлар ва педиатр-неонатологлар назорати остида муваффақиятли ўтказилди. Натижада жами 8 нафар чақалоқ — ўғил ва қизлар соғлом ҳолатда туғилди.
Айни вақтда барча чақалоқлар ва уларнинг оналари шифокорлар назорати остида бўлиб, аҳволлари қониқарли экани маълум қилинди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













