Хоразмда битирувчилар устозига квартира совға қилишди

Хоразмда ўқувчилар ота-оналари билан бирлашиб, йиллар давомида уларга билим ва тарбия берган севимли устозига унутилмас совға тайёрлашди — бир хонали квартира.
Маълум бўлишича, уй нархи 227 миллион сўмни ташкил қилган. Устоз учун тайёрланган бу кутилмаган совға ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлди.
Кўпчилик буни устозга бўлган ҳурмат, эътибор ва миннатдорликнинг энг чиройли намуналаридан бири деб атамоқда. Айрим фойдаланувчилар эса бундай ҳолат Ўзбекистонда кам учрашини айтиб, битирувчилар ва ота-оналарга таҳсин билдиришмоқда.
Ҳақиқатан ҳам устоз қадри баланд бўлган жамиятда келажак ҳам бошқача бўлади.

Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













