Москва автобусларида ишлашга ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун танлов бошланди

Москва автобусларида ишлашга ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун танлов бошланди
Агентликнинг Facebookдаги саҳифасида хабар берилишига кўра, Ўзбекистон ва Россия орасида имзоланган шартномага кўра, “Мосгортранс” автобусларида ишлаш учун 1 минг нафар ўзбекистонлик автобус ҳайдовчилари танлаб олинади.

“Номзодлар “D” ҳайдовчилик категориясига эга бўлиши, рус тилини яхши билиши, синчиков бўлиши ҳамда корхона мулкига эҳтиёткорона муносабатда бўлиши керак”, — дейилган хабарда. Шартномада 3 ойлик синов муддати кўзда тутилган. Ҳайдовчилар маоши 43 мингдан 60 минг рублгача белгиланган. Ҳайдовчига қўйилаётган талаблардан яна бири, унинг аҳоли зич яшайдиган ҳудудлардаги иш тажрибаси 1 йилдан кўп бўлиши керак. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу вакансия билан қизиққан номзодларни агентликнинг маҳаллий бўлимларига мурожаат қилишни сўрайди.

Манба: sputniknews-uz.com
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.