Мьянмада ҳалокатга учраган самолётнинг яна 26 йўловчиси жасади топилди

Мьянмада ҳалокатга учраган самолётнинг яна 26 йўловчиси жасади топилди
Андаман денгизда Мьянма ҚКнинг ҳалокатга учраган ҳарбий самолётида бўлган яна 26 инсоннинг жасади топилди. Шу тариқа, авиаҳалокат қурбонлари сони 59 нафарга етди. Бу ҳақда Синьхуа агентлигига таяниб Кун.уз хабар берди.

Қутқарувчилар шу пайтга қадар 26 эркак, 23 аёл ва тўққиз нафар боланинг жасадини сувдан чиқариб олишган, яна бир жасад қолдиқлари кимга тегишли экани аниқлангани йўқ.

Мьянманинг жанубий қирғоқлари яқинида қидирув амалиёти давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 7 июнь куни Мьянма қирғоқларида ҳарбий самолёт ҳалокатга учради. Унинг бортида 122 киши, жумладан, 15 нафар бола бўлган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.