Алексей Навальный қамоқхонадан шифохонага ўтказилди

Алексей Навальный қамоқхонадан шифохонага ўтказилди
Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, россиялик сиёсатчи Алексей Навальний маъмурий ҳибсдалик вақти тиббий ёрдамга эҳтиёж сезди.

Мухолифатчи Навальний 12 июнь куни одамларни Москвадаги Тверская кўчасига чиқишга чақирган вақти, ўз уйи олдида ҳибсга олинган эди. Шундан сўнг уни 30 суткага қамашди, аммо кейинроқ муддатни қисқартириш натижасида жазо 25 кун деб белгиланди.

Маълум бўлишича, Навалнийнинг иситмаси кўтарилиб кетган, шунинг учун зудлик билан “тез ёрдам” чақирилган. Мазкур ахборотни унинг адвокати ҳам тасдиқлади. Ҳозирда мухолифатчининг аҳволи номаълумлигича қолмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.