Автомобилида “аптечкаси” бўлмаган 200 нафарга яқин ҳайдовчи аниқланди

Автомобилида “аптечкаси” бўлмаган 200 нафарга яқин ҳайдовчи аниқланди
Тошкент вилоятида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида, бир қатор ташкилий ва амалий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ҳафта давомида Тошкент вилоят ҳудудида 24 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, 24 нафар шахс турли даражада тан жароҳатлари олган. Бу ҳақда Тошкент вилоят ИИБда бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан 3 минг 931 та йўл ҳаракати қоидабузарликлари аниқланди. Булардан, қўпол қоидабузарликлар 1 минг 459 тани, жумладан, транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш 85 тани, белгиланган тезликни ошириш қоидабузарлиги 271 тани, темир йўл кесишмасидан ўтиш қоидасини бузиш 5 тани, одам ташиш қоидасини бузиш 609 тани, телефондан фойдаланиш қоидасини бузиш 10 тани ва бошқа қоидабузарликлар 457 тани ташкил этади.

Шунингдек, 1 минг 242 та хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик, 189 та транспорт воситасини ўт ўчириш воситаси, жилет ва дори-дармон қутисисиз бошқариш, 118 та транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқариш ва 103 та пиёдалар томонидан содир этилган қоидабузарликлар аниқланган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.