3 июлдан коллеж ва лицейларда ҳужжат қабул қилиш бошланади

2 июль куни Халқ таълими вазири селектор йиғилишини ўтказди. Вазир йиғилиш давомида 10-11 синфлар тажриба тариқасида гуманитар ва аниқ фанларга ихтисослаштирилган мактабларда очилишини таъкидлади.
10-11 синфларда фақатгина ушбу тажриба қўлланиладиган мактаб битирувчилари ўқишлари мумкин, яъни 10-11 синфлар очилмайдиган мактаб ўқувчилари 10-11 синфлар очиладиган мактабларга ўтолмайдилар.
Ушбу қарорга мувофиқ мактаб директорларига 10-11 синфларга бошқа мактаб ўқувчиларини қабул қилмасликлари ҳақида кафолат хати ёзиб беришга кўрсатма берилди.
Шунингдек, 3 июлдан бошлаб шаҳардаги барча коллеж ва лицейларда ҳужжат қабул қилиш бошланиши ҳам айтиб ўтилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!10-11 синфларда фақатгина ушбу тажриба қўлланиладиган мактаб битирувчилари ўқишлари мумкин, яъни 10-11 синфлар очилмайдиган мактаб ўқувчилари 10-11 синфлар очиладиган мактабларга ўтолмайдилар.
Ушбу қарорга мувофиқ мактаб директорларига 10-11 синфларга бошқа мактаб ўқувчиларини қабул қилмасликлари ҳақида кафолат хати ёзиб беришга кўрсатма берилди.
Шунингдек, 3 июлдан бошлаб шаҳардаги барча коллеж ва лицейларда ҳужжат қабул қилиш бошланиши ҳам айтиб ўтилди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













