Боши айиқ жағлари орасида қолган ўсмир ақл бовар қилмас тарзда омон қолди

АҚШнинг Денвер шаҳридан шимолга томон 77 км узоқликда жойлашган Глейсер Вью Ранч тоғ лагери инструктори, 19 ёшли Дилан 9 июлда тонгги соат 4 ларда ғалати ғижирлаш овозидан уйғониб кетиб, ўнгидаги манзарадан даҳшатга тушади: йирик айиқ унинг бошидан тишлаб, ухлаш қопчасидан чиқариб, ўрмонга ташиб кетмоқчи бўлаётган эди.
Ўсмирга тан бериш керакки, у бундай даҳшатли вазиятда ўзини йўқотиб қўймаган. У йиртқичга бир неча бор зарба туширади. Шовқиндан яқин орада ухлаб ётган сайёҳлар уйғониб кетадилар ва биргаликда айиқни қўрқитиб, ортга қайтишга мажбур қиладилар.

Аниқланишича, Дилан уйғонгунигача айиқ уни қопча билан бирга 4 метрча судраб борган. Ўсмир зудлик билан шифохонага етказилган. У нафақат муқаррар ўлимдан омон қолган, балки кичик тирнаш ва лат ейишларгина олган. Шифокорлар унга ёрдам кўрсатишгач, у қўйиб юборилган.
Манба: Kun.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Ўсмирга тан бериш керакки, у бундай даҳшатли вазиятда ўзини йўқотиб қўймаган. У йиртқичга бир неча бор зарба туширади. Шовқиндан яқин орада ухлаб ётган сайёҳлар уйғониб кетадилар ва биргаликда айиқни қўрқитиб, ортга қайтишга мажбур қиладилар.

Аниқланишича, Дилан уйғонгунигача айиқ уни қопча билан бирга 4 метрча судраб борган. Ўсмир зудлик билан шифохонага етказилган. У нафақат муқаррар ўлимдан омон қолган, балки кичик тирнаш ва лат ейишларгина олган. Шифокорлар унга ёрдам кўрсатишгач, у қўйиб юборилган.
Манба: Kun.uz
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













