Нодир Отажонов Бош вазир ўринбосари этиб тайинланди

Нодир Отажонов Бош вазир ўринбосари этиб тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23 августдаги Фармонига асосан Нодир Собирович Отажонов Бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент расмий веб-сайтида хабар берилди.

Нодир Отажонов бир вақтнинг ўзида “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ бошқарув раиси ҳамда ташқи иқтисодий фаолият, экспорт салоҳияти, машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси раҳбари вазифасини бажаради.

Аввалроқ, ушбу лавозимда ишлаб келган Улуғбек Рўзиқуловнинг ишдан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.