Шавкат Мирзиёев ноябрь ойида навбатдаги хориж сафарини амалга оширади

Шавкат Мирзиёев ноябрь ойида навбатдаги хориж сафарини амалга оширади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу йилнинг ноябрь ойида Жанубий Кореяга ташриф буюради. Бу ҳақда Kun.uz маълумот берди.

Президентнинг ўзи Жанубий Корея сафарига тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида июль ойи охирида ўтказилган видеоселектор вақтида айтиб ўтганди.

Бугун Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Чон Сэ Гюнни қабул қилди. Қабул давомида жанубий кореялик арбоб Ўзбекистон раҳбарига Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг саломи ва эзгу тилакларини етказди ҳамда Жанубий Корея раҳбарияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг тез орада ушбу мамлакатга ташриф билан боришини кутаётганини таъкидлади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.