МИБ томонидан мусодара этилган мол-мулклар аукцион орқали сотувга қўйилди

МИБ томонидан мусодара этилган мол-мулклар аукцион орқали сотувга қўйилди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси мусодара этилган қатор моддий бойликларни онлайн аукционга қўйди, деб ёзади Кун нашри.

Хусусан, МИБ «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси томонидан Мирзо Улуғбек тумани, Ҳамид Олимжон майдонининг шарқий томонидаги 13А-уй аукционга қўйилди. У 431 357 000 сўмга баҳоланди.
МИБ томонидан мусодара этилган мол-мулклар аукцион орқали сотувга қўйилди
Андижонда эса С.Зунунов кўчаси 7-уй 2 638 416 000 сўмга баҳоланди. Шунингдек, Spark ва Malibu автомобиллари ҳам аукционга қўйилди, уларнинг нархи мос равишда 56 032 696 сўм ҳамда 70 945 600 сўмга баҳоланди.
МИБ томонидан мусодара этилган мол-мулклар аукцион орқали сотувга қўйилди
МИБ томонидан мусодара этилган мол-мулклар аукцион орқали сотувга қўйилди
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27-июлида Ўзбекистон Республикаси президенти қарори билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси ташкил этилди ва суд ҳужжатлари ҳамда бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича аукцион савдолари фақатгина шу Марказнинг «Э-ИЖРО АУКЦИОН» ягона электрон савдо майдончасида электрон онлайн-аукционлар шаклида ўтказилиши белгилаб қўйилди.

Ягона электрон савдо майдончасида электрон онлайн-аукционлар ўтказиш www.eauksion.uz сайти орқали амалга оширилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.