Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги Наврўз шодиёналарида ҳам иштирок этди (фото)

Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги Наврўз шодиёналарида ҳам иштирок этди (фото)
Шавкат Мирзиёев шу куннинг ўзида Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган Наврўз шодиёналарида ҳам иштирок этди, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.

Алишер Навоий номидаги марказий маданият ва истироҳат боғида вилоятнинг салоҳияти, шаҳар ва туманларнинг кўргазмалари, саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Ўзбекистон Президенти вилоят жамоатчилиги, нуронийлар, фаоллар, ёшлар билан суҳбатлашиб, барчани байрам билан яна бир бор табриклади.
Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги Наврўз шодиёналарида ҳам иштирок этди (фото)
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев мазкур боғда ўрнатилган Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкаллари пойига гул қўйди.

Самарқанддаги байрам шодиёналарида тожикистонлик меҳмонлар ҳам қатнашди. Ўзбекистон Президенти улар билан суҳбатда аждодларнинг маънавий мероси икки халқнинг умумий бойлиги экани, уни ўрганиш азалий дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги Наврўз шодиёналарида ҳам иштирок этди (фото)
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги Наврўз шодиёналарида ҳам иштирок этди (фото)
Фото: Президент матбуот хизмати
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.