Оқ Уй Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифига доир баёнот берди

Оқ Уй Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифига доир баёнот берди
2018 йил 16 май куни Президент Дональд Трамп Оқ Уйга илк бор ташрифи муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни қабул қилади.

Президент Трамп ва Президент Мирзиёев умумий манфаатли режаларни давом эттириш ва қатор ўзаро масалаларни ҳал этиш мақсадида Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама стратегик ҳамкорликни қайта кўриб чиқади.

Шунингдек, улар Ўзбекистоннинг муҳим ислоҳотларни амалга ошириш, савдо ва инвестицияни кенгайтириш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, жумладан Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш бўйича эришган ютуқларини муҳокама қилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.