Қаҳрамон Акмалов Ўзбекистон бош вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди

Қаҳрамон Акмалов Ўзбекистон бош вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди
Қаҳрамон Акмалов бошқа ишга ўтгани муносабати билан Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари лавозимидан озод этилди.

«Газета.uz»нинг ҳукуматдаги манбага асосланиб хабар беришича, бу ҳақдаги фармон Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган.

Маълумот учун, Қаҳрамон Акмалов 2017 йил ноябрида бош вазир ўринбосари этиб тайинланган эди. Бунгача у Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари сифатида ишлаган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.