Лукашенко: "Ўзбеклардай савдо қилишни билганимизда, ҳозиргидан икки марта бойроқ бўлардик"

Лукашенко: "Ўзбеклардай савдо қилишни билганимизда, ҳозиргидан икки марта бойроқ бўлардик"
Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турибди.

Мазкур ташриф тафсилотларини ёритиб бораётган Беларусь Телеграф агентлиги – “БелТА”нинг хабар беришича, икки мамлакат раҳбарларининг тор доирадаги музокарасида Александр Лукашенко Ўзбекистон иқтисодиёти ва давлатлараро муносабатлари тараққий этаётганидан беларуслар мамнун эканини айтиб ўтган, деб ёзмоқда \"Халқ сўзи\" нашри.

Шунингдек, у юртимизда истиқомат қилаётган беларусь диаспорасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани учун Президентимиз Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик изҳор қилган.

“Мен бу ерга Сизнинг Беларусь ва беларусларга муносабатингиз учун миннатдорлик билдиргани келдим. Биз, аввало, меҳнатсеварлигимиз билан бир-бирига жуда ўхшаш халқмиз. Агар ишлаб чиқараётган маҳсулотларимизни ўзбеклар каби савдо қилишни билганимизда, ҳозиргидан икки карра бойроқ бўлардик. Ўйлайманки, сизлар бизга ўз тажрибангизни ўргатасиз,” – деган Беларусь раҳбари.

Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг мамлакатимизга расмий ташрифи давом этмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.