Пиёдага эслатма: Тошкентда ёзувли ўтиш йўлаги пайдо бўлди (фото)

Пиёдага эслатма: Тошкентда ёзувли ўтиш йўлаги пайдо бўлди (фото)
14 сентябрь куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманида республикада илк бор ёзувли пиёдалар йўлакчаси пайдо бўлди.

Байналмилал кўчаси Меҳрибонлик уйининг қаршисидаги Байналмилал-Бунёдкор чорраҳасидаги пиёдалар йўлакчасида телефон ва наушниклардан фойдаланмаслик бўйича ўзига хос эслатма тарзида ёзув қайд этилди.
Пиёдага эслатма: Тошкентда ёзувли ўтиш йўлаги пайдо бўлди (фото)
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимининг маълум қилишича, бу ҳукумат қарори билан белгиланган — ҳафтанинг ҳар жума куни «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни» доирасида амалга оширилди.
Пиёдага эслатма: Тошкентда ёзувли ўтиш йўлаги пайдо бўлди (фото)
Шу куни ҳудудларда ЙПХ ходимлари томонидан йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ва пиёдаларда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш маданиятини юксалтириш бўйича тарғибот ишлари ўтказилади, буклетлар тарқатилади.
Пиёдага эслатма: Тошкентда ёзувли ўтиш йўлаги пайдо бўлди (фото)
Пиёдага эслатма: Тошкентда ёзувли ўтиш йўлаги пайдо бўлди (фото)

Манба: Uz24.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.