Комил Рашидов: «Дўстлик» НЎП Қирғизистон фуқаролари учун ёпилмаган

Комил Рашидов: «Дўстлик» НЎП Қирғизистон фуқаролари учун ёпилмаган
Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистондаги элчиси Комил Рашидовнинг «Вечерний Бишкек» нашрига хабар беришича, Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги «Дўстлик» назорат-ўтказиш пункти одатий режимда ишламоқда.

«Назорат-ўтказиш пункти ёпилмади. Чегарачилар чегара бўйлаб фуқароларни тартибга риоя этган ҳолда ўтказмоқда», - дея аниқлик киритган дипломат.

Шунингдек, Комил Рашидовнинг қўшимча қилишича, Ўзбекистон Чегара хизмати фуқароларнинг ҳар икки томонга ўтиши муаммоларсиз ва ортиқча кечиктиришсиз амалга ошиши тарафдори. Билдирилишича, назорат-ўтказиш пункти халқаро мақомга эга ва кунига 24 соат ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қирғизистонликлар Ўзбекистон ҳудудига киритилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. «Дўстлик» назорат-ўтказиш пунктидан (НЎП) олинган видеони вазиятга гувоҳ бўлганлардан бири Facebook’да эълон қилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.