Тўрткўлда юз берган автоҳалокатда 4 киши вафот этди

Тўрткўлда юз берган автоҳалокатда 4 киши вафот этди
25 сентябрь куни Турткўл туманида автоҳалокат рўй берди. Сoaт 12-13:00 лар оралиғида Тошкент катта кўчаси А380 йўлида «Cobalt» автомобили юк машинаси билан тўқнашган.

ФВВ хабарига кўра, оғир автоҳалокат оқибатида «Сobalt»даги 2 киши ҳодиса юз берган жойда, 2 таси шифохонада вафот этган.

Автоҳалокат «Cobalt»нинг тезликни ошириши оқибатида рўй берганлиги айтилмоқда. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.