Паркент бозори атрофида яна бир Mercedes-Benz автобуси ёнди (фото, видео)

Паркент бозори атрофида яна бир Mercedes-Benz автобуси ёнди (фото, видео)
Бугун, 12 октябрь куни соат 14:50 атрофида Тошкент шаҳрининг Паркент бозорига яқин ҳудудда 95-йўналишдаги автобус ёниб кетди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.

Нашр манбасининг хабар беришича, 8-автобус саройига қарашли Mercedes-Benz маркали 95-автобус «Юнусобод-15 даҳа – Авиасозлар» йўналишида ҳаракатланган.
Паркент бозори атрофида яна бир Mercedes-Benz автобуси ёнди (фото, видео)
Ёнғин ҳақидаги хабар Ёнғин хавфсизлиги бўлими навбатчилик қисмига соат 14:57 да келиб тушган. 10 дақиқа ўтгач ёнғин содир бўлган манзилга икки навбатчи гуруҳ етиб келган ва соат 15:11 да ёнғин ўчирилган.
Паркент бозори атрофида яна бир Mercedes-Benz автобуси ёнди (фото, видео)
Автобуснинг мотор қисми ёнгани ва бунинг натижасида ҳеч ким жабрланмагани билдирилмоқда.

Мазкур воқеа акс этган видеолавҳани ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

Ҳозирда ёнғин сабабларини ўрганиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.