Тошкентдаги «Ҳумо» муз саройи тез орада фойдаланишга топширилади (фото)

Тошкентдаги «Ҳумо» муз саройи тез орада фойдаланишга топширилади (фото)
Фото: ЎзА
Тошкентдаги муз саройининг қурилиши якунига етай деб қолди. Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг Telegram каналида берилган суратлар бундан далолат бермоқда, деб ёзади ЎзА.

«Тез орада муз устида учиш мумкин бўлади», — дейилади суратларга билдирилган изоҳда.

Тошкент марказида, Бешёғоч даҳаси яқинида Humo Arena кўп тармоқли муз саройини қуриш ишлари режа бўйича 2018 йилнинг 31 декабригача якунланиб, фойдаланишга топширилиши керак эди.
Тошкентдаги «Ҳумо» муз саройи тез орада фойдаланишга топширилади (фото)
Фото: ЎзА
Мажмуада ўлчамлари 60×30 метр бўлган иккита - асосий ва машқ муз ареналари режалаштирилган бўлиб, бино умумий майдони 74 минг квадрат метрни ташкил қилади, бино тўрт қаватдан иборат, баландлиги эса 36 метрни ташкил этади.
Тошкентдаги «Ҳумо» муз саройи тез орада фойдаланишга топширилади (фото)
Фото: ЎзА
Муз саройи 12,5 минг ўтириш жойларига эга ва концерт зали сифатида ўн минг, спорт мусобақалар ўтказиш зали сифатида эса 14 минг томошабинга мўлжалланган. Асосий бинода 300 ўринлик машқ аренаси ҳам лойиҳалаштирилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.