Қорақалпоғистонда рўй берган ЙТҲ оқибатида мансабдор шахслар ҳалок бўлди

27 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида оғир йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. ЎзА хабарига кўра, бахтсиз ҳодиса оқибатида 4 нафар киши ҳалок бўлган.
Бахтсиз ҳодиса Nexia-3 русумли автомашина йўлда сирпаниб, бетон тўсиққа бориб урилиши оқибатида содир бўлган.
Кучли зарба автомашинанинг газ баллони отилишига олиб келган. Ҳалок бўлганлар орасида Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари ва Туямўйин-Нукус минтақавий сув ўтказгичидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши етакчи мутахассиси ҳам бор.
Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Бахтсиз ҳодиса Nexia-3 русумли автомашина йўлда сирпаниб, бетон тўсиққа бориб урилиши оқибатида содир бўлган.
Кучли зарба автомашинанинг газ баллони отилишига олиб келган. Ҳалок бўлганлар орасида Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари ва Туямўйин-Нукус минтақавий сув ўтказгичидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши етакчи мутахассиси ҳам бор.
Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













