Ўзбекистонда 2019 йилда кийим-кечак, мебель ва маиший техника учун импорт божлари салмоқли даражада ошди

Ўзбекистонда 2019 йилда кийим-кечак, мебель ва маиший техника учун импорт божлари салмоқли даражада ошди
Ўзбекистонда 443 турдаги маҳсулотнинг импорт божхона божлари ўртача 5—30 фоизга ошди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Ўзгаришлар озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва техника маҳсулотларини қамраб олди.

Жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари орасида кичик — 5 фоизли ставка қуюлтирилган сут, қаймоқ, қовурилмаган қаҳва ва палма ёғига нисбатан жорий этилди. Деярли барча кийим-кечак учун бож икки баравар (10 дан 20 фоизгача) ошди. Божнинг фоизларда ҳисобланган қиймати пасайиши мумкин бўлмаган бўлмаган минимум ҳам белгиланди — донаси учун 0,2 дан 4 долларгача.

Пойабзал учун ставкалар ҳам икки баравар ( 5 дан 10 фоизгача) кўтарилди. Бу ерда ҳам минимал қиймат белгиланди — донаси учун 1,5 доллар.
Тухум ва сақич учун 30 фоиз миқдорида бож тўлашга тўғри келади. Идиш-товоқ, мебель, офис учун товарлар, маиший техника, автомобиль эҳтиёт қисмлари учун ҳам божлар салмоқли равишда кўтарилган.

Ипорт божларининг пасайиши атиги 8 турдаги товарни ўз ичига олади. Улар орасида тракторлар, йигирилган ип, матоларнинг айрим турлари бор.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.