Тошкент шаҳар ҳокимияти ўз банкига эга бўлди (фото)

Тошкент шаҳар ҳокимияти ўз банкига эга бўлди (фото)
Тошкентда янги банк - “Пойтахт банк” ўз фаолиятини бошлади, деб хабар қилмоқда ҳокимият матбуот хизмати.
\"Пойтахт банк асосан - Тошкентда арзон уй-жойлар сотиб олиш ва қуришга кредит ажратишга ихтисослаштирилган\", - дейилган хабарда.
Тошкент шаҳар ҳокимияти ўз банкига эга бўлди (фото)
Ундан ташқари янги банк кўп қаватли уйларни қуриш ва таъмирловчи ташкилотларга кредитлар ажратиш ва лизинг хизматларини кўрсатиш, муҳандислик инфратузилмаларини яхшилаш лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни молиялаштириш ҳамда инвестицион фаолият билан шуғулланади.
Тошкент шаҳар ҳокимияти ўз банкига эга бўлди (фото)
Устав капитали 100 млрд сўм бўлган янги банк – тўлиқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан молиялаштирилган. Банкда 130 нафар ходим ишлайди ва у 24 соат давомида узлуксиз ишлайди. Мижозлар банкка кела олмаган тақдирда улар интерактив хизматлар ёрдамида ўз ҳисоб рақамларини масофадан туриб бошқариш имконига эга бўладилар.
Тошкент шаҳар ҳокимияти ўз банкига эга бўлди (фото)
Тошкент шаҳар ҳокимияти ўз банкига эга бўлди (фото)
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.