Навоийда она 16 яшар қизини бир хонали квартира эвазига 30 ёш катта эркакка узатиб юборди

Навоийда яшовчи Муяссар Хожиева шаҳарда бир хонали квартирага эга бўлиш ниятида ҳали вояга етмаган 16 ёшли қизини ундан 30 ёш катта Т. Ҳақбердиев деган эркакка ими-жимида турмушга узатиб юборди.
Шубҳасиз, никоҳ расмийлаштирилмаган. Эвазига ўша квартирани олди ҳам. Аммо қиз ўз вақтида маҳалла қўмитасидагиларга шу ҳақда маълум қилди. Маҳалладагилар эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотига хабар беришди.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида қизни эркакнинг чангалидан қутқариб олишди. Муяссар Хожиева ҳамда Т. Ҳақбердиевларга нисбатан тегишли жазо чоралари кўрилди. Ҳозирги пайтда қизалоқ психолог назоратига олинган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Шубҳасиз, никоҳ расмийлаштирилмаган. Эвазига ўша квартирани олди ҳам. Аммо қиз ўз вақтида маҳалла қўмитасидагиларга шу ҳақда маълум қилди. Маҳалладагилар эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотига хабар беришди.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида қизни эркакнинг чангалидан қутқариб олишди. Муяссар Хожиева ҳамда Т. Ҳақбердиевларга нисбатан тегишли жазо чоралари кўрилди. Ҳозирги пайтда қизалоқ психолог назоратига олинган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













