Наманган вилояти собиқ прокурори 50 минг доллар пора билан қўлга олинди

Наманган вилояти собиқ прокурори 50 минг доллар пора билан қўлга олинди
Наманган вилоят собиқ прокурори Улуғбек Тошев юқори лавозимли шахслардан бирига 50 минг доллар пулни пора сифатида бераётганда қўлга олинди. Адвокатининг айтишича, пул олди-бердиси кузатув камерасига тушиб қолган экан.

Тошев олдин Тошкент шаҳар Яккасарой тумани, Тошкент вилоят Янгийўл тумани, Самарқанд вилоятида прокурор сифатида фаолият юритган. Ҳатто, собиқ бош прокурор Рашид Қодировнинг иши бўйича тергов гуруҳига етакчилик ҳам қилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.