Самарқанд вилоятида кўпкари мусобақаси ғолиби Lacetti автомобилини қўлга киритди (фото)

Самарқанд вилоятида кўпкари мусобақаси ғолиби Lacetti автомобилини қўлга киритди (фото)
Фото: ЎзА
Самарқанднинг Жомбой туманида кўпкари бўйича жаҳон чемпионати мусобақалари ўтказилди, деб ёзади ЎзА. Ўзбекистон ва Қозоғистон чавандозлари ўртасидаги мусобақада 3:2 ҳисобида маҳаллий полвонлар ғолиб бўлди.

Самарқанддаги халқаро улоқ кўпкари мусобақасида жиззахлик полвон Ориф Шодиёров бош соврин — Chevrolet Lacetti автомобилини қўлга киритди.
Самарқанд вилоятида кўпкари мусобақаси ғолиби Lacetti автомобилини қўлга киритди (фото)
Фото: ЎзА
Полвон ушбу ютуққа паяриқлик Элёр Бойматовнинг «Пантера» лақабли қорабайир отида сазовор бўлди.
Самарқанд вилоятида кўпкари мусобақаси ғолиби Lacetti автомобилини қўлга киритди (фото)
Фото: ЎзА
Мусобақада чавандозлар 50 дан ортиқ туя ва той, шунингдек, гилам, телевизор, музлатгич каби қимматбаҳо буюмлар ва пул мукофотлари учун беллашди. Бош соврин вилоят ҳокимлиги томонидан тақдим этилди.​
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.