Прокуратура ва МИБ кам таъминланган оилаларга амалий ёрдам кўрсатмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.01.2019 йилдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4102-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Чилонзор туман прокурори томонидан тузилган ишчи гуруҳи ёрдамида, тумандаги кам таъминланган ва ёрдамга муҳтож оилалар уйма-уй юриб ўрганилди.
Ўрганишда, туман прокурори А.Камилов ҳамда туман Мажбурий ижро бюросининг бошлиғи И.Акбаровлар, мутасадди идоралар билан бирга “Катта Қозиробод” маҳалласида яшовчи М.Загребинанинг 1 млн. сўмдан ортиқ қарздорлиги ҳомийлар ёрдамида қопланашига амалий ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек, “Ал-Хоразмий” маҳалласида яшовчи А.Акромованинг электр энергиясидан қарздорлиги учун муқаддам тармоқдан узиб қўйилган хонадони ҳомийларнинг ёрдами билан 405 минг 460 сўм тўланиши натижасида, тармоққа қайта улаб берилди.
Бундан ташқари, туманда яшовчи:
- фуқаро Т.Ташходжаеванинг табиий газдан бўлган 1 млн. 100 минг сўм;
- Д.Ахмедованинг электр энергиясидан бўлган қарздорлигини қоплаш учун 1 млн сўм, ичимлик сувидан бўлган 750 минг сўм ва маиший чиқинди учун 250 минг сўм,
- А.Меҳмоновнинг табиий газдан бўлган 542 минг сўм;
- Б.Хусанованинг табиий газдан бўлган қарздорлиги учун 500 минг сўм;
- Ф.Сайфутдинованинг табиий газдан бўлган қарздорлик учун 700 минг сўмлик қарздорликлари ҳомийлар ёрдамида қопланишига амалий ёрдам кўрсатилди.
Ушбу тадбирлардан мақсад – тумандаги аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларга ҳисса қўшиш ҳамда жонли мулоқотни йўлга қўйишдир.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Ўрганишда, туман прокурори А.Камилов ҳамда туман Мажбурий ижро бюросининг бошлиғи И.Акбаровлар, мутасадди идоралар билан бирга “Катта Қозиробод” маҳалласида яшовчи М.Загребинанинг 1 млн. сўмдан ортиқ қарздорлиги ҳомийлар ёрдамида қопланашига амалий ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек, “Ал-Хоразмий” маҳалласида яшовчи А.Акромованинг электр энергиясидан қарздорлиги учун муқаддам тармоқдан узиб қўйилган хонадони ҳомийларнинг ёрдами билан 405 минг 460 сўм тўланиши натижасида, тармоққа қайта улаб берилди.
Бундан ташқари, туманда яшовчи:
- фуқаро Т.Ташходжаеванинг табиий газдан бўлган 1 млн. 100 минг сўм;
- Д.Ахмедованинг электр энергиясидан бўлган қарздорлигини қоплаш учун 1 млн сўм, ичимлик сувидан бўлган 750 минг сўм ва маиший чиқинди учун 250 минг сўм,
- А.Меҳмоновнинг табиий газдан бўлган 542 минг сўм;
- Б.Хусанованинг табиий газдан бўлган қарздорлиги учун 500 минг сўм;
- Ф.Сайфутдинованинг табиий газдан бўлган қарздорлик учун 700 минг сўмлик қарздорликлари ҳомийлар ёрдамида қопланишига амалий ёрдам кўрсатилди.
Ушбу тадбирлардан мақсад – тумандаги аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларга ҳисса қўшиш ҳамда жонли мулоқотни йўлга қўйишдир.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













