Тошкент шаҳрининг 4 та туманида табиий газ вақтинчалик ўчирилади

Тошкент шаҳрининг 4 та туманида табиий газ вақтинчалик ўчирилади
29 апрель куни соат 10:00дан 19:00гача Тошкент шаҳрининг 4та тумани ҳудудида вақтинчаликка табиий газ ўчирилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Миробод, Чилонзор, Яккасарой ва Яшнобод туманларидаги газ қувурларида таъмирлаш-созлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан айрим аҳоли ҳудудлари, ижтимоий ва маиший-коммунал объектларда газ таъминоти тўхтатилади.

Миробод туманида:
— Сайхун кўчасида;
— 8 март кўчасида;
— Водил кўчасида;

Чилонзор туманида:
— «Central Kardio Servis» МЧЖда;
— Қозиробод кўчасида;

Яккасарой туманида:
— «Наврўз» ресторанида;
— «ЗИЁДА-НОН» МЧЖда;

Яшнабод туманида:
— Тўёна кўчасида;
— Боку кўчасида;
— Фарғона йўли кўчасида;
— Обод макон кўчасида;
— «Катта Қўйлиқ» маҳалласида;

Тошкент шаҳри бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.