Британия компанияси «янги Тошкент» лойиҳасини тақдим этди (фото, видео)

Benoy Британия меъморлик компанияси шаҳар маъмурияти, элчихоналари, тижорат ташкилотлари ва аэропорт кўчирилиши керак бўлган «янги Тошкент» лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда Myday ёзмоқда.

Чирчиқ дарёсининг чап соҳилида 20,000 гектар ҳудудда 2 миллион аҳоли учун шаҳар барпо этиш таклиф қилинмоқда.

Меъморлар ғоясига кўра «Янги Тошкент» ўз ичига бир нечта «жалб қилиш марказлари»ни олиши керак. Булар ҳукумат квартали, бизнес-сити, янги аэропорт тумани ва ягона бўлган New Tashkent Island – янги ва ҳозирги шаҳар ўртасидаги орол.
Британия компанияси «янги Тошкент» лойиҳасини тақдим этди (фото, видео)
Британия компанияси «янги Тошкент» лойиҳасини тақдим этди (фото, видео)
Британия компанияси «янги Тошкент» лойиҳасини тақдим этди (фото, видео)
Фото: Benoy
Унда турар-жой мажмуалари ва савдо-кўнгилочар марказлари жойлашади. Таклиф қилинган ҳудудда соҳили бўйлаб ҳордиқ чиқариш зоналари режалаштирилган каналлар тизими бўлади.
Британия компанияси «янги Тошкент» лойиҳасини тақдим этди (фото, видео)
Фото: Benoy
Бу лойиҳавий ечим шунчаки Британия меъморлик компаниясининг Тошкентнинг ривожланишини қандай тасаввур қилаётгани, дейилади хабарда.
Британия компанияси «янги Тошкент» лойиҳасини тақдим этди (фото, видео)
Фото: Benoy
Британия компанияси «янги Тошкент» лойиҳасини тақдим этди (фото, видео)
Фото: Benoy
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.