Гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов курсантлар билан дона сурди

Гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов курсантлар билан дона сурди
13 ёшидаёқ жаҳоннинг энг ёш гроссмейстери сифатида тарих саҳифаларига муҳрланган Нодирбек Абдусатторов Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси курсантлари учун маҳорат дарсини ўтди.
Гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов курсантлар билан дона сурди
Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, аввалига шахматчи ва курсантлар ўртасида давра суҳбати ўтказилиб, курсантлар Нодирбекнинг фаолияти ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдилар.

Шундан сўнг ёш гроссмейстер курсантлар билан дона сурди. Профессионал шахматчи ўз тажрибасини намоён этиб, йиғилганлар эътирофига сазовор бўлди.
Гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов курсантлар билан дона сурди
“Нодирбек шахмат бўйича жаҳон чемпиони. FIDE устаси. 2012 йил Словенияда ўтказилган жаҳон чемпионатида ва 2014 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида олтин медаль билан тақдирланган. 2017 йил халқаро турнирда учинчи бор халқаро гроссмейстер талабини бажарди. Иқтидорли ёш спортчининг бу муваффақияти жаҳон шахмат олами тарихида иккинчи натижа, дея эътироф этилди”, — дейди Нодирбекнинг мураббийи, халқаро гроссмейстер Саидали Йўлдошев.

Нодирбекнинг опаси Баҳора ҳам шахматда кўп ютуқларга эришган. Баҳора бир неча марта шахмат бўйича ўтказилган республика ва жаҳон чемпионатларида қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллаган.
Гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов курсантлар билан дона сурди
Нодирбек ва Баҳоранинг отаси захирадаги подполковник Фазлиддин Очилов бўлади. Фазлиддин Очилов айни вақтда Қуролли Кучлар академиясида ўқитувчи сифатида фаолият юритмоқда.

Манба: Kun
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.