Ўзбекистонда бепул юридик ёрдам тўғрисида қонун қабул қилинади

Ўзбекистонда бепул юридик ёрдам тўғрисида қонун қабул қилинади
Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

Лойиҳага асосан:
- бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизимининг бошқариш, мувофиқлаштириш ва тартибга солиш бўйича ягона тизим;
- ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга жиноий суд ишини юритиш билан бирга маъмурий ва фуқаролик ишларида давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилишини таъминлаш;
- бепул юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланган шахслар тоифалари ҳамда бундай ёрдамни кўрсатиш шартлари;
- бепул юридик ёрдам турлари, шакллари ва амалга ошириш усуллари;
- давлат ҳисобидан жалб қилинган адвокатларнинг фаолияти натижадорлиги ва сифатини баҳолаш;
- адвокатлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, юридик клиника ва бошқа субъектлар томонидан бепул ихтиёрий юридик ёрдам кўрсатиш тартиби назарда тутилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.