1 август кунги тест синовларига 963 нафар абитуриент келмади, 12 нафар абитуриент четлаштирилди

1 август кунги тест синовларига 963 нафар абитуриент келмади, 12 нафар абитуриент четлаштирилди
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида тест синовлари натижалари бўйича 2 август соат 8:20 ҳолатига оид тезкор ахборот берилди.

1 август куни биринчи смена тест синовларида 35 670 нафар абитуриент иштирок этиши белгиланган эди. Шундан 963 абитуриент тест синовларига келмаган. Соат 11:30 тайёр жавоблар варақалари белгиланган тартибда ДТМга қайтарилиши бошланган.

Тест синовлари тартиб-қоидаларини бузганлиги сабабли 12 нафар абитуриент ҳудудга кириш жойида тест синовларидан четлаштирилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.