Чилонзорда сауна ёниб кетди. Бир киши қутқариб қолинган

Чилонзорда сауна ёниб кетди. Бир киши қутқариб қолинган
Фото: Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати
Тошкентнинг Чилонзор тумани Арнасой кўчасида жойлашган «Здоровое Тело» компаниясига қарашли саунада 15 сентябрь, якшанба куни соат 16:45 атрофида ёнғин юз берган.
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматидан хабар беришларича, иккита ўт ўчириш бўлинмаси ҳодиса жойига соат 16:52 да етиб борган ва ёнғин 17:04 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида саунанинг 6 квадрат метр майдонида ички жиҳозлари ёнган, 114 квадрат метр майдони эса ёнғиндан сақлаб қолинган.
«Саунанинг 27 ёшли ишчиси тутундан димиққан ҳолда қутқариб қолинган ва шифохонага юборилган», — дейилади ДЁХХ ахборотида.

Дастлабки тахминларга кўра, ёнғин саунадаги қозонхонанинг қизиб кетиши оқибатида юз берган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.